3 463
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қандай ҳолларда вирус кўп юқаётганини маълум қилди
Турли хил маросимлар, тўйлар, тадбирлар, туғилган кунлар коронавирус юқишининг энг асосий омили ҳисобланади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева «Ўзбекистон24» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Севара Убайдуллаеванинг маълум қилишича, турли хил маросимлар, тўйлар, тадбирлар ва туғилган кунларни карантин қоидаларига зид равишда ўтказиш касаллик юқиш йўлларининг энг асосий омили бўлмоқда.
«Тадбирларда оила аъзоларидан ташқари бир неча таниш-билиш ва вилоятлардан бир-бирига яқин таниш бўлмаганларнинг келиши касалликни соғлом одамга юқиш эҳтимолини кўпайтириб беради. Касалликни симптомларсиз кечираётган инсонлар билан бирга алоқада бўлиб қолиб, бирор бир йиғинда, бир дастурхон олдида ўтириб, тўй ёки туғилган кун тугагунича биргаликда икки метр ижтимоий масофани сақламаган ҳолда мулоқотда бўлиш вируснинг юқишини кучайтирмоқда», – деди мутахассис.
Соғлом инсон тиббий ниқобларсиз ярим соатдан ортиқ касал одам билан мулоқотда бўлса, организмга шунчалик кўп миқдорда вирус тушадики, ойлар давомида вирусдан қутилиш қийин кечади.
«Шунинг учун аҳолидан имкон қадар тадбирларга кўп одамларни жалб қилмаслик ва карантин қоидаларга қатъий риоя этишларини сўраб қолар эдик», – деди у.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 8 сентябрь куни касалланганлар сони ҳам, ўлимлар сони ҳам кўпайгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида тез ёрдамга чақирувлар ортган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади