09:30 / 11.09.2020
2 229

Қашқадарёда ЙПХ ходимига 1 млн сўм пора таклиф қилган ҳайдовчи ушланди

Қашқадарёда ЙПХ ходимига 1 млн сўм пора таклиф қилган ҳайдовчи ушланди
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Б.Омонтурдиев соат 11:50ларда, Қарши шаҳар Насаф кўчасида жойлашган “Артел” савдо дўкони ёнида хизмат олиб бораётган бўлган.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, шу вақтда у ушбу кўчада ҳаракатланиб келаётган “Нексия” русумли транспорт воситасини тўхтатган. Ҳайдовчи Д.А.нинг ушбу транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи меъёрий ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ махсус отряд командирининг ўринбосари Ж.Шамсиддиновнинг хизмат хонасига бориб, автомашинани жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 1 000 000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Ж.Шамсиддинов мазкур ҳолат юзасидан билдирги орқали вилоят ИИБ бошлиғи номига мурожаат қилган.

Билдирги асосида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан жорий йилнинг 9 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Д.А. ЙПХ ходими Ж.Шамсиддиновга автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 1 000 000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қарши шаҳар бўлими томонидан 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда ЙПХ ходимига 1 млн сўм пора таклиф қилган ҳайдовчи ушланди