23:50 / 12.09.2020
2 327

Наманганда икки эркакнинг «қилиғига яраша» жавоб қайтарган қизга очилган жиноят иши ёпилгани айтилмоқда

Наманганда икки эркакнинг «қилиғига яраша» жавоб қайтарган қизга очилган жиноят иши ёпилгани айтилмоқда
Фото: Тоирбек Комилжонов
2020 йилнинг 25 июнь куни 23 ёшли Гулсанам Алижонова Норин тумани Зарбдор МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида 33 ёшли У.А. ҳамда 30 ёшли А.Н. ни калтаклагани ҳақидаги хабар шов-шув кўтарган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинганди.

Бироз вақт ўтиб Гулсанам Алижонова воқеа тафсилотлари ҳақида гапириб берганди.

У Андижонга турмушга чиққан опасини кузатишга чиқиб, такси гапашишаётганда ёнига Spark машинаси яқинлашиб, унинг ичидаги йигитлардан бири футболка ва шортикда бўлгани учун қизга масхаромуз қилиқ қилгани, спортчи қиз эса уларнинг қилиғига яраша жавоб берганини айтганди.

Журналист Раҳимжон Султоновнинг маълум қилишича, бугун у Гулсанам Алижанова билан телефонда гаплашган. Қизнинг сўзларига кўра, унга очилган жиноят иши тугатилган.

Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан расмий маълумот берилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)