09:13 / 14.09.2020
3 362

Қора ва рангли металл парчаларини сотиб олиш ва қайта ишлаш бўйича монополия бекор қилинади

Қора ва рангли металл парчаларини сотиб олиш ва қайта ишлаш бўйича монополия бекор қилинади
Ўзбекистонда қора ва рангли металларнинг парчалари, чиқиндиларни сотиб олиш ва уларни қайта ишлаш бўйича монополия тартиби бекор қилинади. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича 2020-2021 йиллардаги амалий ҳаракатлар режаси”да айтилган.

Қайд этилишича, металлургия ва геология саноатида кон-транспорт комплексини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш орқали «Ёшлик-I» конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш ва қимматли компонентларни ажратиб олиб товар маҳсулотига айлантириш имконини берувчи, бирламчи ишлаб чиқариш ва бойитишда, шунингдек, иккиламчи техноген хомашёдан йўлдош металларни ажратиб олувчи янги технологияларини ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.

Минерал-хом ашё (камёб элементлар, вольфрам, молибден, қалай, никель каби) конларида (шу жумладан, кам тоннали) тадқиқот ишларини олиб бориш, комплекс қайта ишлаш бўйича янги технологияларини ишлаб чиқиш ва ушбу металларни ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни ташкил этиш ҳамда кукунли металлар ва рангли металларни қайта ишлаш, зангламайдиган пўлатдан ясалган буюмлар ва ундан навли прокат ишлаб чиқариш учун устувор технологияларни ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Минерал гидроресурслар (пласт сувлар, минераллашган сув)ни саноат ишлаб чиқаришга жалб этиш учун камёб металлардан тузларни ажратиб олиш бўйича ихтисослашган ишлаб чиқариш (корхона) яратилади, рангли металларга асосланган ҳолда юқори даражада ишлов берилган маҳсулотлар улуши ички бозордаги талабнинг умумий ҳажмидан келиб чиқиб оширилади, янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш учун давлат-хусусий шерикчилик механизмидан фойдаланган ҳолда янги объектлар қурилишини молиялаштириш ташкил этилади.

Тадбиркорлик субъектларининг кичик қуюв цехларини яратиш лойиҳаларини амалга оширишда иштирокини чеклайдиган қора ва рангли металларнинг парчалари, чиқиндиларни сотиб олиш ва уларни қайта ишлаш бўйича монополия тартибини бекор қилиш ҳам режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, фойдали қазилмаларнинг истиқболли майдонларини қидиришни 2021 йилда 40 фоизга етказиш, бозорбоп норуда қазилмаларни (кварц қуми, доломит, пардозбоп тошлар, базальт, графит ва бошқалар) излаш улушини кескин ошириш, геологик ҳисоботларни рақамли форматга ўтказиш ҳамда жаҳон талабларига мос электрон маълумотлар базасини яратиш кўзланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қора ва рангли металл парчаларини сотиб олиш ва қайта ишлаш бўйича монополия бекор қилинади