15:00 / 21.09.2020
2 103

Вакцина кимларга мумкинмас?

Вакцина кимларга мумкинмас?
Бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда долзарб саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— COVID-19га чалиниб зотижам бўлган ва тузалганларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкинми? Қандай ҳолатларда эмлаш мумкинмас?
— COVID-19 билан касалланиб тузалган беморларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкин.
Гриппга қарши вакцина бир йиллик вакцина бўлиб, у ҳар или учраши мумкин бўлган гриппнинг штаммларига қарши ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, бу вакцина билан инсон организми айнан гриппнинг шу штаммларига қарши иммунитет ҳосил қилади. У ковид билан касалланган ва тузалган беморларни куз-қиш мавсумида гриппнинг келадиган штаммларидан маълум даражада ҳимоя қилади ёки касалликни енгил кечишини таъминлаб беради.

Эмлаш кимларга мумкинмас:
- Ортирилган иммун танқис ҳолатлар, яъни ОИТС касаллигининг турли босқичларида;
- вакцина таркибидаги адъюванти, яъни вакцина ишлаб чиқилган асосий восита ва қўшимчаларига нисбатан аллергик ҳолат;
- болаларда миянинг органик қисмида ўзгариш келтириб чиқарувчи неврологик касалликларнинг зўрайиб бориши даври.

Барча соматик касалликлар авж олиш даврида тана ҳароратининг 38° С дан юқори кўтарилиши, диарея, ич кетиш, қусиш, тутқаноқлар, қон босимини кўтарилиши ёки тушиши, кучли оғриқ синдромида ва ҳоказолар ўтиб кетганидан кейин шифокор кўригидан ўтиб, соғлом деб ташхис қўйилганида, тиббиёт муассасида шифокор-иммунолог, педиатр ёки терапевт назорати остида эмланиш керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)