08:20 / 22.09.2020
4 392

Мутахассис узумнинг хавфидан огоҳлантирди

Мутахассис узумнинг хавфидан огоҳлантирди
Фото: «Hudeysam.ru»
Агроном, қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассис Владимир Викулов «Sputnik» радиоси билан бўлиб ўтган суҳбатда узумнинг хавфи тўғрисида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, узумнинг барча навлари таркибида жуда кўп миқдорда қанд бор. Устига-устак, улар асосан глюкоза ва фруктоза кўринишида бўлиб, танага жуда тез сўрилади.

«Дейлик, бир бош узумни еб қўйдингиз. У эса бир килограмм ҳам бўлиши мумкин. Шунда 150 грамм фруктозани ютиб юборасиз. Бу организм учун жиддий зарба», — деб тушунтирди эксперт.

Бундан ташқари, Викуловнинг сўзларига кўра, токзорлар ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун мунтазам равишда турли хил кимёвий моддалар билан ишлов берилади. Кўпгина узум етиштирувчилар мис, олтингугурт, фунгицид препаратларини ишлатишади. Улар, табиийки, узумга тушади. Шунинг учун агроном мевани истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювишни тавсия этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мутахассис узумнинг хавфидан огоҳлантирди