
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 06.07.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Х.Баҳодировдан ундирувчи Ш.Баҳодирова фойдасига 84 млн. 919 минг 500 сўм улуш ва давлат фойдасига 3.396.780 сўм бож ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 04.09.2020 йилда келиб тушган эди.
Шу куни ижро иши юритишни кўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб тарафларга юборилган бўлсада, қонун талаблари асосида қарздорга нисбатан берилган ихтиёрий муддат давомида қарздорлик қопланмади.
Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод туман бўлим давлат ижрочиси А.Ходжаев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 24 сентябрь куни қарздор Х.Баходировдан ундирувчи Ш.М.Баходирова фойдасига 84.919.500 сум ва давлат фойдасига 3.396.780 сўм давлат божи ундириб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар