07:43 / 28.09.2020
3 472

Ўзбекистонда биринчи жинси бренди яратилди

Ўзбекистонда биринчи жинси бренди яратилди
Президентимиз ғояси асосида бундан 3 йил олдин Ўзбекистонга кириб келган кластер усули амалда ўзини оқламоқда.
Мамлакатимиздаги қалдирғоч кластер — «BCT Cluster» пахта-тўқимачилик кластерида ўтган қисқа давр ичида чигит экишдан тортиб, тайёр жинси либослари ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб олган технологик саноат занжири яратилди.

"Бугун эса занжирли ишлаб чиқаришнинг энг муҳим бўлган охирги ҳалқаси ҳам боғланди. Тошкент шаҳрида дастлабки савдо мажмуамиз очилди. Бу ерда биринчи миллий жинси бренди «B Jeans» ёрлиғи остидаги болалар, аёллар ва эркаклар жинси либослари тақдим этилади. Яқин истиқболда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Россия каби ўнга яқин давлатларнинг йирик шаҳарларида ҳам мана шундай савдо мажмуалари фаолиятини йўлга қўямиз.

Бу давлатимиз раҳбари томонидан четга пахта хом ашёси эмас, тайёр маҳсулотлар экспорт қилиш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотларнинг бир мевасидир
", дейди "BCT Cluster" раҳбари, сенатор Муртазо Раҳматов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда биринчи жинси бренди яратилди