18:53 / 28.09.2020
2 191

Саида Мирзиёева: «Биз бошлаган очиқлик йўли ортга қайтмасдир»

Саида Мирзиёева: «Биз бошлаган очиқлик йўли ортга қайтмасдир»
Бугун, 28 сентябрь куни Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни муносабати билан халқаро онлайн-конференция ўтказилмоқда.
Унда чиқиш қилган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева пандемия даврида ахборот олиш ва уни тарқатишда турли мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш муҳим эканини айтиб ўтди.

«Коронавирус пандемияси даврида бутун дунё аҳолиси ахборот олиш ва уни тарқатиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Шунинг учун энг яхши тажрибани танлаш ва уни кўпайтириш учун турли мамлакатлар мазкур вазиятдан қандай чиқаётгани, қандай ечимлар таклиф этилаётганини билиш муҳим. Мен ўзаро яқин ҳамкорлик асосида биргаликда ушбу глобал пандемияни енга олишимизга ишонаман», деди Саида Мирзиёева.

У ахборотдан фойдаланиш имконияти ундан тенг фойдаланишни ҳам назарда тутишини таъкидлаб ўтди.
«Ахборотдан фойдаланиш имконияти ундан тенг фойдаланишни ҳам назарда тутади. У жинсий камситишга қарши курашиш имкониятини оширади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида таъкидлаганидек, гендер сиёсати мамлакат учун устувор масалага айланди.

Гендер тенглиги комиссиясининг аъзоси сифатида шуни таъкидлашни истардимки, ушбу мавзуни тўғри ёритиш зўравонликдан азият чеккан аёлларни ҳимоя қилишга ёрдам беради. Аёллар ўз ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши, камситилишга қарши кураш усуллари тўғрисида маълумот олишлари мумкин. Барча учун тенг имкониятлар тўғрисида жамоатчилик фикрини шакллантиришга айнан ОАВ жавобгардир
», деди Мирзиёева.

У ОАВ мустақиллигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар давом этишини таъкидлаб, бошланган очиқлик йўли ортга қайтмаслигини маълум қилган.
«Биз расмийларга савол ва тавсиялар тайёрлаган блогер ва кўнгилли журналистларнинг онлайн гуруҳини туздик. Covid-19 инфекцияси билан боғлиқ юзага келган вазиятни давлат томонидан тартибга солиш жараёнида самимий иштирок этгани учун барча оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан миннатдормиз. Улар мазкур жараённинг ажралмас қисмига, фуқаролик назоратининг флагманига айланди. Биз бошлаган очиқлик йўли ортга қайтмасдир», деди у.

У ўз нутқи давомида «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳам гапирди.

Маълум қилинишича, ҳозирда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун, шу жумладан, қонунни ОАВда гендер тенглиги тўғрисидаги модда билан тўлдириш бўйича ўзгартиришлар ишлаб чиқилмоқда.

Қуйидаги меъёрларни киритиш таклиф этилмоқда:
- гендер масалаларини ёритишда давлат органларининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро алоқаси;
- аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш муҳимлиги тўғрисида одамларнинг хабардорлигини ошириш;
- ОАВда ишлаш учун жалб этилган аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни кафолатлаш;
- ОАВ орқали жинсий камситилишга оид маълумотларни тарқатишни тақиқлаш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева: «Биз бошлаган очиқлик йўли ортга қайтмасдир»