11:46 / 07.10.2020
2 522

Самарқандда Malibu зовурга тушиб кетди

Самарқандда Malibu зовурга тушиб кетди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХББ
Ижтимоий тармоқларда Malibu русумли автотранспорт воситасининг зовурга тушиб кетганлиги ҳолати тарқалди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ЙҲХБ.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида, ҳодиса 2020 йилнинг 5 октябрь куни соат 16:10 ларда 4Р-48 автомобиль йўлининг 69 километрида содир бўлганлиги маълум бўлди.

Шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Malibu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг тарафидаги сув оқиб ўтадиган зовурга тушиб кетган. Натижада автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.

Ҳозирда 2 нафар фуқаронинг ҳам аҳволи яхшилиги маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда Malibu зовурга тушиб кетди