14:30 / 08.10.2020
4 807

Навоийдаги «самосуд» тафсилотлари маълум бўлди: ишчини фермер шу кўйга солгани айтилмоқда

Навоийдаги «самосуд» тафсилотлари маълум бўлди: ишчини фермер шу кўйга солгани айтилмоқда
Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Ижтимоий тармоқларда бир фуқарони бўйин ва қўл қисмларини арқон билан боғлаган ҳамда фуқарога тан жароҳати етказиш аломатлари мавжуд кўринишда трактор тиркамасида мажбурий равишда олиб кетаётганлиги акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари даврида қўйидагилар аниқланган:

Қайд этилишича, шу йилнинг 3 октябрь куни соат 10:30 да Навоий вилояти Қизилтепа тумани «Янги ҳаёт» МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонида ушбу фермер хўжалик ишчиси бўлган 32 ёшли С.Ш. спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолда фермер хўжалиги раҳбари 26 ёшли Ж.Н.ни шаъни ва қадр қимматини камситувчи ҳар хил қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган.

Фермер хўжалиги раҳбари Ж.Н. ҳамда ишчиси С.Ш.ни юзи ва танасини турли жойларига уриб, тепган ҳолда жароҳат етказиб, бўйиндан арқон билан боғлаб, қўшни фермер хўжалиги тракторчиси фуқаро 28 ёшли С.Н. билан биргаликда унинг тракторида фуқаро С.Ш. ни фермер хўжаликнинг дала шийпонига олиб бориб, қийноққа солиб, дарахтга боғлаб, ташлаб кетганликлари аниқланган.

Ўз навбатида, ушбу куни бўлган ҳолатни Ж.Н. ўзининг қўл телефонига видео тасвирга олиб таниши Т.Р.га «Telegram» мессенжери орқали юборган. Т.Р. ушбу видеони Қизилтепа туманидаги танишларига юборганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, 2020 йил 4 октябрь куни фуқаро С.Ш. фермер хўжалиги раҳбари Ж.Н.нинг Қизилтепа тумани «Азизабод» МФЙдаги яшаш хонадонига бир кун олдинги ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида борганида фермер хўжалиги раҳбарининг отаси 52 ёшли Н.В. ўзаро вужудга келган тортишувдан сўнг С.Ш.ни яшаш хонадонига олиб кириб танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қизилтепа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 138-моддаси 1-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийдаги «самосуд» тафсилотлари маълум бўлди: ишчини фермер шу кўйга солгани айтилмоқда