23:30 / 23.10.2020
1 980

“Nexia”сидан айрилишни истамаган учун қарздорликни тўлаб берди

“Nexia”сидан айрилишни истамаган учун қарздорликни тўлаб берди
Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 16.07.2020 йилдаги ижро ҳужжатига кўра, қарздор Д.Ҳакимов ҳисобидан ундирувчи Б.Қодиров фойдасига 19 млн. сўм автомашина пули, 760 минг сўм давлат божи ва 15 минг 610 сўм почта ҳаражатлари ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах вилояти Зарбдор туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мулкий ҳолатини аниқлаш мақсадида ваколатли органларга сўровномалар юборилган бўлиб, олинган жавоб хатларига кўра унга тегишли “Nexia-2” русумли автотранаспорт воситаси мавжудлиги аниқланган ҳамда давлат ижрочиси томонидан қарздорлик эвазига хатловга олинган.

Шундан сўнг, қарздор Д.Ҳакимов томонидан 21.10.2020 йилда ундирувчи Б.Қодировга ижро ҳужжатида кўрсатилган сумма нақд пул ҳисобида тўлиқ тўлаб берилиши таъминланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Nexia”сидан айрилишни истамаган учун қарздорликни тўлаб берди