date
views 3 661

«UzAuto Motors»нинг янги машиналари эгасига етмасдан пачоқланди

«UzAuto Motors»нинг янги машиналари эгасига етмасдан пачоқланди
UzAuto Motors компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларни олиб кетаётган автовоз аварияга учради. «Gazeta.uz»нинг «Ўзавтосаноат» ахборот хизматига таяниб хабар беришича, ҳодиса 24 октябрь куни Бухоро вилоятидаги А-380 трассасида, Газли шаҳри яқинида содир бўлган.

Қайд этилишича, UzAuto Motorsнинг Урганч шаҳридаги дилерлик марказига 5 та Cobalt ва 3 та Nexia олиб кетаётган вақтида «КамАЗ» юк машинаси унинг тиркамаси автовозга урилган.

Фото: «Gazeta.uz»
Суриштирувлар давомида аниқланишича, «КамАЗ» ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотган ва оқибатда автомобилларга шикаст етган.

Фото: «Gazeta.uz»
Энди ЙТҲ оқибатида жиддий зарар етган UzAuto Motors автомобиллари заводга утилизация қилиш учун юборилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «UzAuto Motors»нинг янги машиналари эгасига етмасдан пачоқланди