16:50 / 29.10.2020
1 089

Хиёнаткор эркак уйда ўзини қандай тутади? Психолог жавоб беради

Хиёнаткор эркак уйда ўзини қандай тутади? Психолог жавоб беради
Фото: Getty Images
Хотинини алдаётган эркаклар уйда ўзини қандай тутади? Бу аёллар учун жуда қизиқ ёки аллақачон маълум бўлиши ҳам мумкин. Белгиларнинг энг асосийси, эркаклар ҳаётида оиласидан бошқа бир муносабатлар пайдо бўлганда уларда кўпроқ махфийлик кузатила бошлайди.

- Телефон, компьютер қурилмаларига парол қўйилади.
- Смартфон режими ўзгаради, энди билдиришнома ёки хабар экранда акс этиб турмайди.
- Иш, учрашув, дўстлар йиғилиши туфайли уйга ҳамиша кеч келиш бошланади.
- Дам олиш куни шошилинч ишлар туғилади.
- Ўзига ғамхўрлик ортади, вазн йўқотиш, спорт билан шуғулланиш, янги кийимлар сотиб олиш каби.
- Ҳожатхона ёки ҳаммомда узоқ вақт телефон билан бирга қолиб кетиш ҳолатлари такрорланади.
- Оила даврасида қўнғироқларга жавоб берилмайди, аммо бироздан сўнг ўзи қайта қўнғироқ қилади.
- Рафиқаси билан муносабатларнинг совуқлашиши одатга айланади.

Умуман оиласига хиёнат қилувчи эркаклар турли характерда бўлмасин, улар асосан учта катта гуруҳга ажратилади:

Фото: Pinterest
Биринчи гуруҳ вакиллари турмуш ўртоғини алдайди, аммо оиласини тарк этишни истамайди. Бундай тоифага кирувчи эркаклар аёлига барча қулайликларни яратади. Оиласини иложи борича ҳеч нарсага муҳтож қилмайди. Бу борада ажрашишни истамаган эркакни қайсидир маънода идеал деб аташ ҳам мумкин. Сабаби улар хиёнат яхши эмаслигини билади ва ўзининг хатти-ҳаракатларидан уялади.

Фото: «Яндекс Дзен»
Иккинчи гуруҳ вакиллари кетиш ёки қолиш борасида ҳали қатъий қарор қабул қилмаган бўлади. Улар доимо ёмон вазиятларда ўзини яхшидек кўрсатишга уринади. Гарчи аёлига эътибор бериб, унга яхши муносабатда бўлишга уринса-да, улардаги совуққонлик сезилиб туради.

Фото: «wday.ru»
Учинчи гуруҳ вакилларининг бир оёғи аллақачон остонада бўлади. Бу каби садоқатсиз турмуш ўртоқлар энди рафиқаси улар учун қадрли эмаслигини яшириб ҳам ўтирмайди. Гарчи улар умумий турар-жой, фарзандлар туфайли оиласи даврасида бўлса-да, ўй-фикрлар умуман бошқа томонга қаратилган бўлади. Шундан сўнг узоқлашиш белгилари пайдо бўлади.

Ушбу тоифадаги эркакларда қуйидаги ҳолатлар яққол намоён бўлади:

Арзимаган нарсалар учун асабийлашиш. Аввалгидек туғилган кун нишонлаш, дам олиш куни қаерга боришни маслаҳатлашиш, қандай кийим сотиб олиш ёки болаларни мактабдан олиш борасида билдирилган таклифлар ҳам уларни бирданига асабийлаштиради. Доим такрорланиб турадиган ҳолатлар энди уларнинг жаҳлини чиқара бошлайди.

Биргаликда вақт ўтказишни истамаслик. Уйга эртароқ бормаслик учун, албатта, бирор баҳона топилади. Шунингдек, оиласи даврасида қолмаслик, тадбирларда қатнашмаслик, ҳатто рафиқасининг туғилган кунидан олдин атайин жанжал ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Алоҳида ухлаш. Уйга келган тақдирда ҳам футбол ёки бошқа нарса баҳонасида алоҳида ухлаш ҳолатлари кузатилади. Яна нималар рўй бериши мумкин? Нима бўлганда ҳам, қандайдир баҳоналар билан уйда кам вақт ўтказишга ҳаракат қилади. Шунингдек, фақат кундалик мавзулардан гап очилади. Масалан, рафиқаси ҳеч қачон тайёрлаб кўрмаган таомни пиширишни буюриши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)