07:33 / 05.11.2020
2 879

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасига раҳбар тайинланди

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасига раҳбар тайинланди
Айни пайтда Маданият вазирлиги Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Тожибоев Анваржон Йўлдошевич “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Анваржон Тожибоев фаолияти давомида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директор ёрдамчиси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ижодий бирлашмалар ва халқ ижодиётини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ижодий бирлашмаларни ривожлантириш ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби масьул вазифаларда самарали меҳнат қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига раҳбар тайинланди