19:14 / 05.11.2020
2 031

Алимент пулларини ўз вақтида тўлаб бориш ҳам мажбурият, ҳам бурчдир

Алимент пулларини ўз вақтида тўлаб бориш ҳам мажбурият, ҳам бурчдир
Алимент ундириш тўғрисидаги мурожаатларни тўғри ва ўз вақтида ҳал қилиш нафақат болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, балки ота-оналар масъулиятини оширишга ҳам кўмаклашади. Сариосиё туманида яшовчи Н.Сафарова оиладаги айрим келишмовчиликлар сабаб турмуш ўртоғи билан ажрашгандан сўнг, беш нафар фарзандларининг моддий таъминоти ўйлаб судга мурожаат қилди.

Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 02.12.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Б.Турдиевдан ундирувчи Н.Сафарова фойдасига беш нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 50 фоиз қисми миқдорида алимент ундириш белгиланиб, ижроси МИБ Сариосиё туман бўлими зиммасига юклатилди.

Бюронинг туман бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор ота алимент пулларини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли бир неча бор расмий огоҳлантирилди. Афсуски, огоҳлантиришларга қарамай алимент пулларини ўз вақтида тўлашдан бош тортган отага нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний кўриб чиқишлик учун туман маъмурий судига юборилди.

Алимент пулларини тўламаса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси
тайинланишини англаб етган ота жами 30 миллион 500 минг сўм қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди ва расмийлаштирилган маъмурий баённома бекор қилинди.

Бу каби айрим оталарга нисбатан қонуний таъсир чоралари қўлланилгандан сўнггина алимент пулларини тўлашга мажбур бўлишмоқда.
Аслида амалдаги қонунларимиз ҳам, дину-диёнатимиз ҳам фарзанд тарбияси ва унинг вояга етгунга қадар моддий таъминотини ҳам оталар зиммасига юклайди. Шундай экан, алимент пулларини ўз вақтида тўлаб бориш ҳам мажбурият, ҳам бурч демакдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент пулларини ўз вақтида тўлаб бориш ҳам мажбурият, ҳам бурчдир