date
views 2 090

«Афросиёб» поездининг рейси яна биттага кўпайди

«Афросиёб» поездининг рейси яна биттага кўпайди
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларнинг замонавий поездларга бўлган талабини тўла қондириш мақсадида, Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 764/763-сонли “Афросиёб” электропоездининг рейси яна биттага кўпайтирилмоқда.

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирги кунга қадар ҳафтада 2 маротаба (шанба ва якшанба кунлари) ҳаракатини амалга ошираётган мазкур замонавий поезд, 2020 йил 13 ноябрдан бошлаб ҳафтада 3 маротаба (жума, шанба ва якшанба кунлари) йўловчиларнинг узоғини яқин қилади.

Шунингдек, мазкур поезднинг ушбу санадан бошлаб Жиззах вокзалида ҳам тўхтаб ўтиши йўлга қўйилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Афросиёб» поездининг рейси яна биттага кўпайди