13:00 / 13.11.2020
2 175

Олтиариқда ажрашган эр-хотин ўртасидаги уй иккига бўлинди

Олтиариқда ажрашган эр-хотин ўртасидаги уй иккига бўлинди
Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлимида фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 28.10.2019 йилдаги 2-1505-1901/8076-сонли ижро ҳужжатига асосан жавобгар О.Мусуновдан даъвогар Д.Мусунова фойдасига умумий мулк ҳисобланган Олтиариқ тумани А.Навоий кўчаси 11/2-хонадондаги улуши ҳисобидан 20 млн 899 минг сўм ундириш белгиланган.

Суднинг ҳал қилув қарори 18.11.2019 йилда куч киргач Бюронинг туман бўлимига юборилган ҳамда давлат ижрочиси томонидан жавобгар О.Мусуновга суд қарори ижросини таъминлаш ҳақида қарор юборилган.

Пандемия муносабати билан бир муддат ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатилган бўлсада, карантин талаблари юмшатилгач ижро ҳужжати бўйича қарздор О.Мусуновга суд қарори ижросини таъминлаш талаби қўйилганида турли важ-карсонлар билан белгиланган суммани тўлашдан бўйин товлаган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида О.Мусуновнинг яшаш манзилида ўтказилган кўздан кечириш давомида эҳтиёжидан ортиқча мулклари мавжудлиги аниқланиб хатланган ҳамда ушбу жараёнга маҳалла фаоллари аралашиб қарздор тарафни ўртага олишган. Суд қарори талаби мажбурийлиги ва уни бажаришдан қочиш бефойда эканлигини тушунгач О.Мусунов 20 млн. 899 минг сўм улуш қисми ҳамда Д.Мусунованинг 419,5 минг сўм суд ҳаражатларини келтириб берди.

Бўлимда ундирувчи Д.Мусунова 21 млн. 318,5 минг сўм пул маблағларини тўлиқ санаб қабул қилиб олиб бу ҳақда тилхат тақдим қилди, ўз навбатида ижро ҳужжати ижроси тўлиқ таъминланганлиги сабабли тамомланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олтиариқда ажрашган эр-хотин ўртасидаги уй иккига бўлинди