08:00 / 14.11.2020
3 132

«Рўзиев шарманда қилган экан, энди билиняпти». Шавкат Мирзиёев Қашқадарёнинг собиқ ҳокими ҳақида гапирди

«Рўзиев шарманда қилган экан, энди билиняпти». Шавкат Мирзиёев Қашқадарёнинг собиқ ҳокими ҳақида гапирди
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги иссиқхонада, Зафар Рўзиев — орқа фонда ўнгдан биринчи, 2018 йил 13 декабрь.
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифининг иккинчи кунидаги вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда вилоятнинг собиқ ҳокими Зафар Рўзиев ҳақида ҳам тўхталди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Давлат раҳбари йиғилиш аввалида вилоят ўз салоҳиятига мос яшамаётганини кескин танқид қилиб, бунга собиқ ҳоким Зафар Рўзиев сабабчилигини таъкидлади.

«Жаноби Рўзиев шарманда қилган экан, энди билиняпти ҳаммаси. Қашқадарё зўр, гази бор деб юраверган эканмиз. Вилоят республика газининг 63 фоизини беради. Аммо одамларда газ йўқ, сув йўқ. Қани адолат?», — деган давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, вилоят барча соҳада республикада ортда қолаётганини маълум қилган. Таъкидланишича, охирги 10 йил ичида ялпи ички маҳсулотдаги вилоят улуши 9,4 фоиздан 7,1 фоизга, саноатдаги улуши эса 11 фоиздан 6 фоизга тушган.

Президент вилоятнинг айни кундаги раҳбари Зоир Мирзаев ҳақида ҳам фикр билдирган.

Шавкат Мирзиёев раислигида Қарши шаҳрида 2020 йил 13 ноябрь куни ўтказилган фаоллар йиғилишида вилоят ҳокими Зоир Мирзаев туриб, Президентнинг сўзларини тингламоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати
«Зоир Тоирович — синалган кадр. Тажрибаси бор. Қашқадарёни ўзгартириш учун олиб келинган», — деган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 26 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг 4 нафар раҳбари — Зафар Рўзиев, Ботир Юсупов, Дилшод Турсунбоев ҳамда Равшанжон Насимов ишдан олингач, Зоир Мирзаев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. 2020 йил 13 январь куни эса Зоир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Рўзиев шарманда қилган экан, энди билиняпти». Шавкат Мирзиёев Қашқадарёнинг собиқ ҳокими ҳақида гапирди