18:55 / 14.11.2020
3 126

Нурмат Отабеков: «Вазият яна мураккаблашиши эҳтимоли йўқ эмас»

Нурмат Отабеков: «Вазият яна мураккаблашиши эҳтимоли йўқ эмас»
Бугун АОКА пресс-холида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда республикамизда коронавирус бўйича вазиятнинг яна мураккаблашиш эҳтимоли ҳақида сўралди.

Албатта бу эҳтимол йўқ эмас. Мен мутахассис сифатида ҳозирги ҳолатни «Алдамчи барқарорлик, алдамчи осойишталик» деб баҳолаган бўлардим. Демак, биз ҳушёр бўлишимиз керак. Агар саломатлигимизга бефарқ бўлмасак, касалликнинг бирон-бир клиник белгиларини сезган заҳоти тиббиёт ходимларига мурожаат қилсак, ўзбошимча даволанишга уринмасак, уй шароитида даволаниш ва карантинда бўлиш қоидаларига риоя қилсак, у ҳолда вазиятни барқарор ушлаб туришимиз мумкин.

Акс ҳолда эпидемик вазият янада мураккаблашиши мумкин. Куз-қиш пайти вирусли, респиратор касалликларнинг мавсумий кўтарилиш даври ҳисобланади. Бу эса зиммамиздаги масъулиятни янада ошириш керак деб ўйлайман
, – деди Нурмат Отабеков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нурмат Отабеков: «Вазият яна мураккаблашиши эҳтимоли йўқ эмас»