20:33 / 15.11.2020
2 959

Жиззахда 3 йил олдин пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи айбига иқрор бўлди (видео)

Жиззахда 3 йил олдин пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи айбига иқрор бўлди (видео)
2017 йилда Nexia машинасида пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган фуқаро орадан уч йил ўтиб, ўз қилмишига иқрор бўлди. Бу ҳақда «Ёшлар» каналининг «Янги давр» дастурида маълум қилинди.

2017 йилнинг декабрь ойида Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган фуқаро Nexia машинасида Ғаллаорол туманида яшовчи танишиникига йўл олган. Ҳайдовчи Ғаллаорол – Лалмикор йўлининг 10-километрига етганда пиёдани уриб юборган. Ўзининг маълум қилишича, тун қоронғисида одам уриб юборганини дастлаб билмаган.

200 метрлар чамаси ўтиб кетиб, яна ортга қайтган ва ерда йиғлаб ётган кишини кўрган. Қўрқиб кетганидан биринчи ёрдам кўрсатиш ва касалхонага олиб бориш ўрнига воқеа жойидан қочиб кетган. Ғаллаорол тумани Лалмикор маҳалласида яшовчи 1982 йилда туғилган эркак эса олган тан жароҳати туфайли вафот этган.

Ҳайдовчи айланма йўллардан фойдаланиб, ҳодиса жойини тарк этган. Шу сабабли у камераларга тушмай қолган. У таниш устага итни уриб юборганини айтиб, машинасини таъмирлатиб олган.

Ғаллаорол тумани ИИБ томонидан қўзғатилган жиноят ишининг тергов натижаларига кўра, ушбу ЙТҲни содир этган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилмагани сабабли жиноят иши 2017 йилнинг 29 декабрь санасида ҳаракатдан тўхтатилган. Орадан 3 йил ўтиб ҳайдовчининг ўзи ички ишлар органларига келиб, ўз айбини тан олди.

«Менга ҳеч ким тазйиқ ўтказгани йўқ, ҳеч ким босим ўтказгани йўқ. Виждоним қийналганлиги сабабли ўз айбимга иқрор бўлиб, ички ишлар ходимларига мурожаат қилдим. Фақат виждоним жуда қаттиқ қийналяпти», − дейди ҳайдовчи.

«Мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда, яъни жабрланувчига нисбатан биринчи ёрдам кўрсатилмаганлиги ва воқеа жойидан яширинганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилди», — деди Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори Эркин Очилов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда 3 йил олдин пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи айбига иқрор бўлди (видео)