21:00 / 24.11.2020
2 193

Салкам 80 млн. сўм алимент қарзи ундириб берилди

Салкам 80 млн. сўм алимент қарзи ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 09.12.2015 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор М.Рахматуллаевдан ундирувчи Д.Шохобалиева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.

Бўлим ходимлари томонидан қарздор М.Рахматуллаев алимент тўловларини тўлаши юзасидан огоҳлантириб келинган бўлса-да, бироқ ота ўз фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаб келган. Шу сабаб, қарздорлик йиғилиб, 01.11.2020 йил ҳолатига жами 79 млн 506 минг сўмни ташкил этган.

Масъул давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида қарздор билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик юзасидан тушунтириш берилади.

Бундан хулоса чиқариб, кеч бўлса-да, бўйнидаги оталик масъулиятини тушуниб етган қарздор М.Рахматуллаев алиментдан бўлган барча қарзини тўлайди. Жорий йилнинг 20 ноябрь куни 79 млн 506 минг сўм алимент пуллари ундирувчи Д.Шохобалиевага топширилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Салкам 80 млн. сўм алимент қарзи ундириб берилди