11:04 / 25.11.2020
3 232

Қашқадарёда 2та мактаб раҳбарлари фирибгарлик устида қўлга тушди

Қашқадарёда 2та мактаб раҳбарлари фирибгарлик устида қўлга тушди
Фото: rbk.ru
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қарши шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Косон туманидаги 100-сонли мактаб директори ўринбосари Н.О., фуқаро Х.нинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали шу мактабга психолог вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 200 АҚШ доллари сўраб, шундан 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Худди шундай, Шаҳрисабз туманида ўтказилган тезкор тадбирда 7-сонли мактаб директори Б.С. мактаб балансида бўлган яроқсиз қозонхона биносини балансдан чиқариб, фирибгарлик йўли билан фуқаро А.га 6 000 АҚШ долларига сотишни режалаштириб, ер учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига келишилган пулнинг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Тошкент-Андижон” йўналишидаги поезд вагон кузатувчиси фирибгарлик устида ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан транспорт прокуратураси билан ўтказилган тезкор тадбирда, “Тошкент-Андижон” йўналиши вагон кузатувчиси Ф.Х. фуқаро М.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўзи ишлаб келаётган жамиятга ишга киритиб қўйиш эвазига 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда 2та мактаб раҳбарлари фирибгарлик устида қўлга тушди