21:34 / 12.12.2020
7 296

Бухоро шаҳри прокурори навбатдаги мурожаат билан чиқди

Бухоро шаҳри прокурори навбатдаги мурожаат билан чиқди
Видеолавҳадан скриншот
Ижтимоий тармоқларда ўзини Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов дея таништирган шахсга тегишли видеомурожаат тарқалгани хабар қилинганди.

Мурожаатда прокурор унга нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётгани ва қандай қонунбузилишлар аниқланса, бунга жавоб беришини айтиб, республика бош прокурори ва унинг уч нафар ходимига алоқадор жиноятлар ҳамда бошқа маълумотларни фош этмоқчилигини маълум қилганди.

Кўп ўтмай, ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди. Унда Бухоро шаҳридаги тадбиркорнинг Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги аризаси текширилаётгани маълум қилинди. Шунингдек, Ж.Фозиловнинг 2020 йил 11 декабрь куни ижтимоий тармоқлардаги баёнотида билдирган ҳолатларга тўлиқ ва ҳаққоний баҳо берилиши билдирилди.

Бугун, 12 декабрь куни Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозиловнинг навбатдаги видеомурожаати тарқалди.
Унда кеча эълон қилинган баёнотидан кейин Бош прокуратура томонидан текширув кучайтирилгани айтилади. Шунингдек, ҳолат бўйича фактларни фақат Президент Администрацияси текширишини сўрайди. Жумладан, тафсилотларни шахсан Администрация раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновга айтиб беришини билдиради.

«Президентимиздан минг бор узр сўрайман... Мен сизга мурожаат қилсам, ўша ергачаям олиб боришмайди. Йўлда йўқ қилиб юборишлари мумкин...», дейди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро шаҳри прокурори навбатдаги мурожаат билан чиқди