20:00 / 21.12.2020
5 229

Ўзбекистонлик хонанда жиддий айблов билан қамоққа олинди

Ўзбекистонлик хонанда жиддий айблов билан қамоққа олинди
Хонанда Ж. У. вояга етмаган Ш. М.ни номусига текканлиги ҳолати юзасидан 9 декабрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари бормоқда. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Қайд этилишича, вояга етмаган Ш.М. адвокати М.Рустамова билан биргаликда вилоят прокуратурасига мурожаат этишиб, Ж.У.га нисбатан бўлган жиноят иши тергов ҳаракатларидан норозиликларини баён этишган.

Мурожаат Самарқанд вилоят прокурори Р.Машарипов томонидан ўрганилиб, ариза муаллифи адвокати М.Рустамова иштирокида ўзи раҳбарлигида вилоят прокуратураси ва ИИБ масъуллари иштирокида 2020 йил 18 декабрь куни қабул қилиниб, жиноят иши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинганлиги ва тез кунларда қонуний қарор қабул қилиши таъкидланди.

Шундан сўнг, ишда тўпланган далиллар асосида Ж.У.га нисбатан 118-моддаси 3-қисми «а» банди билан айб эълон қилиниб, суднинг 21.12.2020 йилдаги ажримига асосан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Жиноят иши тергови вилоят прокурори Р.Машарипов томонидан алоҳида назоратга олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик хонанда жиддий айблов билан қамоққа олинди

Жамият янгиликлари