21:38 / 22.12.2020
2 209

Фуқарога 27,3 млн. сўм маънавий зарар ундириб берилди

Фуқарога 27,3 млн. сўм маънавий зарар ундириб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо улуғбек туманлараро судининг 14.09.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор М.Жураевадан ундирувчи Ф.Назирова фойдасига жами 27.338.633 сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувига 16.10.2020 йил куни келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича бўлим давлат ижрочиси А.Холхўжаев томонидан 16.10.2020 йил куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга почта алоқа бўлими орқали юборилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Бундан ташқари, қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор М.Жураевадан ижро варақада кўрастилган жами 27.338.633 сўм маънавий зарар пуллари ундирувчи фуқаро фойдасига тўлиқ ундирилиб, Қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқарога 27,3 млн. сўм маънавий зарар ундириб берилди