Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
2020 йилнинг 17 декабрь кунидан 18 декабрь кунига ўтар кечаси Нарпай тумани ҳудудида тунги патруллик хизматига жалб қилинган профилактика инспектори катта лейтенант Ўткир Бўркиев жиноят устидан чиқиб қолди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, у тунги соат 02:30ларда Нарпай тумани «Ўзбеккенти» ва «Тепақўрғон» маҳалласи ҳудудида ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида, ушбу маҳаллалар ҳудудида жойлашган «Ўзбектелеком» АК UZMOBILE филиалига тегишли таянч станцияси атрофида шубҳали шахсларни кўриб қолади.
Инспектор шу ерда бўлган «Дамас» русумли автомашина ёнига бориб, Пахтачи туманида яшовчи 3 нафар фуқаро ушбу станцияга тегишли бўлган 2 дона кондиционер ва 1 дона ёнғин ўчириш қурилмасини ўғирлик йўли билан автомашинага жойлашётгани устидан чиқади.
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Профилактика инспектори якка ўзи 3 нафар жиноятчининг қўлига кишан солиб, ашёвий далиллар билан қўлга олган.
Қайд этилишича, шубу ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш давомида ушбу 3 нафар гумондор шахслар муқаддам туман ҳудудида, шунингдек, Каттақўрғон тумани ҳамда Навоий вилоятининг Хатирчи туманларида ҳам бир неча маротаба ўғирлик жиноятларини содир қилиб келганлигини аниқланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади