18:20 / 05.01.2021
1 690

Инфекционист вақти келиб COVID енгиллашишини айтди

Инфекционист вақти келиб COVID енгиллашишини айтди
Фото: «РИА»
Вақт ўтиши билан коронавирус инфекциясининг янги тури енгилроқ шаклда ўтади. Бу фикрни россиялик инфекционист-шифокор профессор Николай Малишев журналистлар билан учрашувда маълум қилди.

Шифокорнинг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси тарқалишини камайтиришнинг иложи бор. Бунинг учун Малишевнинг сўзларига кўра, вакцинацияни амалга ошириш керак. Бироқ COVID-19 бутунлай йўқ бўлиб кетмайди. Вазият 2009 йилда гриппнинг тарқалишига ўхшаб кетади, деди инфекционист. Малишевнинг эсга олишича, 12 йил олдин грипп билан касалланиш даражаси юқори бўлган. Аммо кейинчалик бу дард оддий нафас олиш касаллигига айланган.

«Нима бўлишидан қатъи назар, энди у билан бирга яшашимизга тўғри келади. Фақат вазият ҳозиргидек бўлмайди. Бундан кейин у енгиллашиб бораверади», — деди профессор.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Инфекционист вақти келиб COVID енгиллашишини айтди