18:55 / 10.01.2021
4 242

Жиззахда кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди (видео)

Жиззахда кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди (видео)
10 декабр куни соат 17:10да Жиззах шаҳридаги «Зилол» маҳалласи Мустақиллик кўчасида янгидан қурилаётган кўп қаватли уйлардан бири қулаб тушган.

Kun.uz нашрининг хабар беришича, ҳозирда воқеа жойга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар ва тиббиёт ходимлари етиб боришган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, фойдаланишга топширилмаган мазкур бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати тураржой, дастлабки 2 қавати нотураржой сифатида қурилаётган бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди (видео)