14:00 / 13.01.2021
2 310

Янгиерда Nexia ва «Жигули» иштирокида содир бўлган аварияда ҳайдовчи салондан учиб чиқиб кетди

Янгиерда Nexia ва «Жигули» иштирокида содир бўлган аварияда ҳайдовчи салондан учиб чиқиб кетди
Сирдарё вилоятида Nexia ва «Жигули» иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши жароҳат олди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Маълумотларга кўра, 12 январь куни соат 14:30 ларда Янгиер шаҳри Тинчлик кўчасида 31 ёшли «ВАЗ-2106» ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиши оқибатида 21 ёшли Э.Т. бошқарувидаги Nexia билан авария содир этган. Авария оқибатида иккала ҳайдовчи ва Nexia ичида бўлган 20 ёшли йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Кўнгилсиз ҳодисанинг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеосидан кўриш мумкинки, катта тезликда ҳаракатланиб келаётган Nexia бурилиб олмоқчи бўлган «ВАЗ-2106»га келиб урилган. Авария натижасида «Жигули» салонида бўлган йўловчи учиб чиқиб кетган.

ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчиларни белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўрайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янгиерда Nexia ва «Жигули» иштирокида содир бўлган аварияда ҳайдовчи салондан учиб чиқиб кетди