19:09 / 19.01.2021
18 865

Андижонлик ота бир неча йилдан бери вояга етмаган қизини зўрлаб келгани айтилмоқда (видео)

Андижонлик ота бир неча йилдан бери вояга етмаган қизини зўрлаб келгани айтилмоқда (видео)
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи вояга етмаган қиз отаси томонидан зўрлаб келинаётгани ҳақида видео тарқалди.

Қизнинг айтишича, отаси 43 ёшли Т.А. уни илк бор 9-синфда ўқиётган пайтда оёқ-қўлини боғлаб, зўрлаган ва «Ё мен билан бўласан ё бу уйда яшамайсан», деб пўписа қилган. Шундан сўнг ота ўз қизини мунтазам зўрлаб, калтаклаб келган.

Қизнинг онаси 2010 йилда вафот этгач отаси бошқа аёлга уйланган. Қиз бу ҳақида қўшнилари, ўгай онаси, қариндош-уруғларига ҳам айтган. Бироқ ҳеч ким ёрдам бермаган, балки уни ёлғончиликда айблашган. Ўтган йилнинг август ойида Абдумалик исмли профилактика инспекторига мурожаат қилган.

Таъкидланишича, ички ишлар ходими отага оғзаки огоҳлантириш берган, холос. Кейинроқ эса инспектор «Телефон ёки камерага тасвирга тушириб бер, шундагина унга қарши жиноий иш очаман», деб маслаҳат берган.

Қизнинг айтишича, ички ишлар органлари, маҳалла қўмитаси, хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари ҳам бунга нописандлик қилмоқда. Қизиғи, масъул органлар буни исботлашни қизнинг ўзидан сўрашмоқда.

Уйида мунтазам ҳақоратланган, зўрланган ўсмир мактабга ҳам мунтазам қатнай олмаган. Ўз жонига қасд қилишга бир неча бор уринган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳолат юзасидан текширув бошланганини маълум қилди.

Хабар қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текшириш жараёни Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонлик ота бир неча йилдан бери вояга етмаган қизини зўрлаб келгани айтилмоқда (видео)