11:00 / 21.01.2021
2 291

Антикоронавирус хусусиятга эга ичимлик

Антикоронавирус хусусиятга эга ичимлик
Фото: «Zen.yandex.ru»
Қора чой одам сўлагида SARS-CoV-2ни фаолсизлантиради. Киото тиббиёт университети олимлари шундай хулосага келишди.
Чой баргларини қайта ишлашда биологик фаол бирикмалар ҳосил бўлиши қайд этилган. Улар чой турига қараб фарқланади. Олимлар эпигаллокатехин галлати, теафлавин-3,3'-дигаллат ва азиненсин A коронавирусни «ўчириб қўйиши» мумкинлигини аниқладилар.

Тажрибалар чоғида мутахассислар COVID-19 билан оғриётган беш нафар кўнгиллининг сўлакларидан намуна олишиб, пробиркада кўк ва қора чой билан аралаштиришди. Ўзгаришларни назорат қилиш учун дистилланган сув ишлатилган. Уни ҳам касалланган одамнинг сўлаги солинган идишга қўшишди. Тажрибалар шуни кўрсатдики, кўк чойдан фарқли ўлароқ қора чой дистилланган сув билан таққослаганда вирус титри аниқланмайдиган даражага тушишига ёрдам берган.

Шу билан бирга, олимлар ушбу самара қисқа муддатли бўлиши мумкинлигини таъкидламоқдалар.

«Чойнинг антивирус таъсири вирус яна сўлакда тўпланиб, бошқаларга юқтириш даражасига етгунга қадар қанча вақт давом этишини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга», — дейилади тадқиқотда.

Aгар таъсири бир неча соат давом этса, COVID-19 билан касалланиш хавфини камайтириш учун чойдан ичимлик ёки оғизни чайиш учун фойдаланиш тавсия этилиши мумкин, дейди олимлар. Улар тадқиқот ўтказиб, ичимликнинг коронавирусга қарши таъсирини синаб кўришга чақирмоқдалар.

Коронавирус эпидемияси бошланганидан буён дунёда қарийб 97 миллион киши вирусни юқтириб олди. 2 миллиондан ортиқ бемор вафот этди. Касалланганларнинг ва вафот этганларнинг аксарияти AҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Антикоронавирус хусусиятга эга ичимлик