Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифини шамолдан зарар кўрган Олот туманидан бошлади. Президент Олот тумани марказида Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашди. 2020 йили содир бўлган табиий офат ёдга олинди, дея хабар қилади Президент матбуот хизмати.
«2020 йил ватанимиз учун, шу жумладан, Бухоро вилояти учун жуда катта синовлар йили бўлди. Бу ерда юз берган табиий офат иқтисодиётга, инфратузилмага, одамлар 30—40 йиллаб қурган уйларига катта талафот етказди. Биз халқимизнинг сабр-тоқати, бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги билан бу балолардан қудратли бўлиб чиқамиз, деб ният қилгандик, мана, шу натижаларга эришдик», — деди Президент.
Ҳеч бир оила эътиборсиз қолдирилмагани таъкидланди. Хусусан, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида Олот, Қоракўл ва Жондордаги эҳтиёжманд оилаларга қарийб 14 миллиард сўм моддий ёрдам кўрсатилган.
Аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар давом эттирилиши, бунинг учун қуйи тизимдаги раҳбарлар уйғониши, жон куйдириши кераклиги айтилди.
«Бугун бу ерга келишимдан мақсад — халқимизни кўпроқ эшитиш, эртанги марраларни белгилашда тўғри йўл тутиш. Туман ҳокимлари ва маҳалла раислари ўзларини қийнаётган муаммоларни очиқ-ойдин айтиб, уларнинг ечими бўйича таклифларини билдирса, ниятимиз амалга ошади», — деди давлат раҳбари.
Ҳудудларни ривожлантириш дастури ҳамда камбағалликни қисқартириш режалари маҳаллабай тизим асосида ишлаб чиқилиши таъкидланди.
«Маҳалла раиси қачон обрўли бўлади? Халқ дардини раҳбарларга лўнда қилиб қўйса. Ҳамма масала, аввало, маҳаллада ҳал бўлсагина одамлар рози бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Бу йил ёшлар ва оилавий тадбиркорлик лойиҳалари учун Қоракўл туманига 36 миллиард сўм, Олот туманига 21 миллиард, Жондор туманига 49 миллиард сўм маблағ ажратилади. Қоракўл касб-ҳунарга ўқитиш марказида 980 нафар ишсиз ва чет элда ишлаш истаги бўлган фуқаролар турли касбларга ўқитилади.
Фото: Президент матбуот хизмати
2021—2022 йилларда Олотда 42 та, Қоракўлда 56 та, Жондорда 67 та лойиҳа амалга оширилиб, 3 мингта доимий иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Қайд этилишича, Олотда лойиҳа қиймати 20 миллион доллар бўлган логистика маркази, Қоракўлда олтингугуртни қайта ишлаш корхонаси, Жондорда керамик плиталар ишлаб чиқариш объекти ишга туширилади. Кичик саноат зоналари ташкил этилади.
Таъкидланишича, қишлоқ хўжалигида ҳам фойдаланилмаган имкониятлар бор. 2021 йилда 18 километр мелиорация тармоқлари қурилиб, Жанубий Олот хўжаликлараро коллектори реконструкция қилинади. Натижада фойдаланишдан чиққан ерлар қайта ўзлаштирилиб, бозорбоп маҳсулотлар етиштирилади.
Президент ижтимоий соҳаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталди. Хусусан, Олот туманида кинотеатр ва кутубхонани ўз ичига олган Маънавият ва маданият маркази қурилиши қайд этилди. Шунингдек, мактаб, болалар боғчаси, тиббиёт муассасалари, ижтимоий хизмат объектлари барпо этилади.
2021 йил Қоракўлдаги Халқаро математика мактаби реконструкция қилиниб, 200 ўринли ётоқхона қурилиши таъкидланди. Бу даргоҳнинг иқтидорли ёшлари IT соҳасига жалб қилинади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Жаҳон банки иштирокидаги Олот ва Қоракўл туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича 139 миллион долларлик лойиҳа якунланиб, 265 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланади. Бу икки туманда 30 йилда ичимлик суви таъминоти 17 фоиз бўлган, 2021 йилда бу кўрсаткич 90 фоизга етади.
Давлат раҳбари учрашувда маҳаллий аҳолининг мурожаатларини инобатга олиб, Олот—Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланишини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган
Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади?
Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан ушланган фуқароларга боғлиқ ҳолатни назоратга олди
Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади