Бухорода уйида ёввойи тўнғиз боққан фуқаро жаримага тортилди

Бухорода уйида ёввойи тўнғиз боққан фуқаро жаримага тортилди
Қисқача

Бухоро вилоятининг Жондор туманида ўтказилган екологик рейд давомида фуқаро ўз хонадонида ёввойи тўнғизни ноқонуний равишда сақлаб келгани аниқланди. Давлат екология инспекторлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан хонадон егасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга 2 миллион 60 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. Аниқланган жонивор мутахассислар томонидан табиат қўйнига, ўз яшаш муҳитига қайтарилди.

Бухоро вилоятининг Жондор туманида ўтказилган экологик рейд давомида ноодатий ҳолат аниқланди — маҳаллий фуқаро ўз хонадонида ёввойи тўнғиз сақлаб келгани маълум бўлди.

Давлат экология инспекторлари томонидан ўтказилган текширув натижасида жонивор ноқонуний тарзда сақланаётгани аниқланиб, дарҳол тегишли чоралар кўрилди. Тўнғиз мутахассислар томонидан табиат қўйнига, ўз яшаш муҳитига қайтарилди.

Мазкур ҳолат юзасидан хонадон эгасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга 2 миллион 60 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Мутасаддилар фуқароларга ёввойи ҳайвонларни ноқонуний равишда сақламаслик, уларни табиий муҳитидан ажратмаслик зарурлигини яна бир бор эслатмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар