Андижон шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимида кениялик Жефферсон Онгути ҳамда андижонлик Ширин Сатбурхоноваларнинг Андижон шаҳрида туғилган фарзанди Николе Онгутига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди. Бу ҳақда ДХАнинг Андижон вилояти бошқармаси хабар берди.
Жефферсон Онгути Андижон шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига унинг турмуш ўртоғи Ширин Сатбурхонова Андижон шаҳридаги туғруқхонада қиз жинсли фарзанд кўрганлигини маълум қилиб, уни туғилганлигини қайд этишда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган. Унинг мурожаати ФҲДЁ бўлими томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилиб, боланинг туғилганлиги тасдиқланиб, далолатнома ёзувлари қайд этилди.
Кениялик Жефферсон Онгути 2019 йилда АҚШлик кўнгиллилар орасида ўқувчиларга инглиз тилини ўргатиш мақсадида келган. Айни пайтда Олтиарик туманидаги «Ахмад ал-Фарғоний авлодлари» номли нодавлат таълим муассасасида ўқувчиларга инглиз тилидан сабоқ бермоқда. Жефферсоннинг турмуш ўртоғи Ширин Сатбурхонова эса Фарғона давлат университетининг чет тиллари факультетида таҳсил олади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили декабрь ойида Андижонда яшовчи ганалик оиланинг фарзандига гувоҳнома топширилгани хабар қилинганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Йўқолган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани тиклаш тартиби қандай?

Андижонлик талончилар Фарғонада вилоятдошига тегишли Lacetti’ни олиб қочди

Андижонда туғилган тўрт эгизакка исмлар қўйилиб, совғалар берилди

Суюнчи! Андижонлик аёл тўрт ўғилни дунёга келтирди

Андижонда эркак ўз хотинини ўлдирди

“14 йил аввалги шаръий никоҳни қонуний расмийлаштирмоқчиман...”