13:55 / 28.01.2021
1 853

Тошкент вилоятида 3 ёшли ўғлини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Тошкент вилоятида 3 ёшли ўғлини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 3 ёшли ўғлини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ва унга мазкур жиноий ишда шериклик қилган қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 24 январь куни Тошкент вилояти ИИББ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Қўқон шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган М.Қ. 1978 йилда туғилган З.Қ. исмли таниши билан Нурафшон шаҳрига келиб, М.Қ.нинг 2018 йилда туғилган ўғлини шартли харидорга 4 минг доллар эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида М.Қ. аввал ҳам шу каби ҳолатни содир этиб, учинчи фарзанди — 2016 йилда туғилган ўғлини моддий манфаат эвазига бериб юборганлиги аниқланган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаролар М.Қ. ва З.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тадбир сўнгида 2018 йилда туғилган боланинг саломатлиги кўрикдан ўтказилиб, отасига қайтарилган. Суҳбат давомида боланинг отаси аёли М.Қ. уни алдаб боласини уйдан олиб чиқиб кетганини, бундан хабари бўлмаганини ва қаттиқ таассуфда эканлигини билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида 3 ёшли ўғлини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди