17:54 / 28.01.2021
2 895

Президент Когоннинг ишдан олинган 4 та сектор раҳбарининг бир йиллик иш ҳақини кассага тўлатиш бўйича топшириқ берди

Президент Когоннинг ишдан олинган 4 та сектор раҳбарининг бир йиллик иш ҳақини кассага тўлатиш бўйича топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Когон шаҳар тўртта сектор (ҳоким, прокурор, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари) раҳбарларини ёшлар билан тизимли иш ташкил қилмагани учун лавозимидан озод қилишни тайинлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали орқали намойиш этилган лавҳада хабар қилинди.

27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифаларга бағишлаб видеоселектор йиғилиши ўтказилгани тўғрисида хабар берилганди. Йиғилишда давлат раҳбари ёшлар ўртасидаги муаммоларни аниқлаш ва тизимли ҳал этиш борасида ҳалигача кўплаб камчилик ҳамда муаммолар сақланиб қолаётганини таъкидлаган.

«Мисол учун, Когон шаҳар 2-сектор раҳбари, шаҳар прокурори Ярашев ёшлар билан учрашувда уларнинг уч нафарини бир ҳафта муддатда иш билан таъминлайман деб ваъда берган, лекин орадан бир ой вақт ўтган бўлса-да, натижа йўқ», — дея қайд этади Президент.

Шунингдек, Президент Когон шаҳридаги қолган сектор раҳбарлари ҳам маҳаллаларга тушиб ишламаётганини таъкидлаган.

«Туман ҳокими Ҳошимов, ички ишлар бошлиғи Жавкашов, солиқ идораси бошлиғи Бобомуродов... Бунинг устига ёшларнинг касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ёки тадбиркорликка жалб қилиш ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилган», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповга юқорида исмлари келтирилган раҳбарларнинг барчасини лавозимидан бўшатиш, прокурорга эса уларнинг бир йиллик иш ҳақини кассага тўлатиш бўйича топшириқ берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Когоннинг ишдан олинган 4 та сектор раҳбарининг бир йиллик иш ҳақини кассага тўлатиш бўйича топшириқ берди

Жамият янгиликлари