22:30 / 01.02.2021
2 033

«Коронавируснинг ‘британча’ штаммининг одамлар орасига киришига йўл қўймадик» — Нурмат Отабеков

«Коронавируснинг ‘британча’ штаммининг одамлар орасига киришига йўл қўймадик» — Нурмат Отабеков
Коронавируснинг «британча» штамми аниқланган бемор аэропортнинг ўзида алоҳидаланган ва вирус одамлар орасига киришига йўл қўйилмаган. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

«Бутун дунёдаги кўплаб иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларни коронавирус касаллиги карахт ҳолатга келтириб қўйган бир пайтда республикамиздаги эпидемик барқарорлик биздаги тизим нималарга қодир эканлигини кўрсатиб турибди.

‘Британча’ штамм аниқланган бемор аэропортнинг ўзида алоҳидаланган, шифохонага ётқизилган ва беморда ҳеч қандай асоратлар кузатилмаган.

Ютуғимиз шуки, биз аэропорт, қўйингки, шифохона шароитида касаллик манбаини жиловладик, унинг одамлар орасига кириб кетишига йўл қўймадик
», – деди Нурмат Отабеков.

Шунингдек, Нурмат Отабеков «британча» штаммни Ўзбекистонга умуман киритмаслик мумкинмиди, деган саволга ҳам жавоб бериб ўтди.
«Йўқ, биз уни ҳудудимизга умуман киритмаслик имкониятига эга эмасдик. Боиси ҳозирги кунга келиб дунёнинг 60 га яқин давлатларида бу штамм аниқланди.

Коронавируснинг ‘британча’ штамми кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР давлатларидан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш бўйича тақиқ мавжуд бўлса-да, дунёда ўзбекистонликлар бориб-келиши мумкин бўлган давлатларнинг сони жуда кўп. Касаллик айнан юқорида санаб ўтилган давлатлардан эмас, балки учинчи, тўртинчи давлатдан кириб келиш эҳтимоли мавжуд эди
», – деб таъкидлади Нурмат Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни ижтимоий тармоқларда коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда ҳам аниқлангани, бу касаллик олдингисидан-да оғир кечиши, февраль ойида карантин қайтиши тўғрисидаги аудио тарқалганди. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков бу миш-мишлар ўринсиз эканлигини, лекин шу билан бирга эҳтиёт чораларини сусайтирмаслик кераклигини айтганди.

30 январь куни коронавируснинг «британча» штамми Ўзбекистонга кириб келгани маълум бўлди. У 23 январь куни Дубайдан қайтиб келган 10 ёшли қизчада аниқланган. ССВ эса коронавируснинг янги штамми аниқланган қизча ҳақида нима учун 1 ҳафтадан кейин эълон қилинганига изоҳ берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Коронавируснинг ‘британча’ штаммининг одамлар орасига киришига йўл қўймадик» — Нурмат Отабеков