Республикамиз божхоначилари томонидан дори воситалари ва бошқа турдаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш мунтазам давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А.га тегишли дорихонада муқаддам хориждан олиб келинган, аммо божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини аҳолига сотиб келаётгани фош бўлди.
Айниқса, ноқонуний савдода кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг борлиги ҳам кишини янада ташвишга солади.
Шундай қилиб, ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбир натижасида ноқонуний дорихона фаолиятига чек қўйилиб, жами 50 000 000 сўмлик
422 дона кучли таъсир қилувчи ва 611 қути 86 номдаги бошқа дори воситалари ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди