Қарийб 900 млн сўмлик кафолатланмаган дорилар мусодара қилинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида сифат кафолати бўлмаган дори воситалари савдосига чек қўйди.
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги дорихонада умумий қиймати 452 миллион сўмлик, сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 1 011 турдаги дори воситалари савдога қўйилгани аниқланди.
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида эса “Тецентрик” номли дори воситаси шифокор рецептисиз 9 150 АҚШ долларига сотилаётган вақтда ҳолат фош этилди. Текширувда 309,3 миллион сўмлик сифатсиз ва муддати ўтган дорилар ҳам топилган.
Шунингдек, дори қадоқлаш цехида рўйхатдан ўтмаган, сертификатсиз ва яроқлилик муддати тугаган 139,4 миллион сўмлик маҳсулотлар сақланаётгани маълум бўлди.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






























Изоҳлар 0
…