23:09 / 16.02.2021
2 238

Янгийўлда ҳомиладор аёлни боғлаб қўйиб, босқинчилик уюштирган 5 киши қўлга олинди

Янгийўлда ҳомиладор аёлни боғлаб қўйиб, босқинчилик уюштирган 5 киши қўлга олинди
Фото: ИИВ Тергов департаменти
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 20 ёшли қизнинг уйида босқинчилик қилган беш кишига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, 13 февраль куни соат 03:00 ларда номаълум шахслар Янгийўл шаҳар, Маърифат кўчасида жойлашган 20 ёшли қиз Н.Й.нинг уйига девордан ошиш йўли билан кирган. Улар юзларига ниқоб ва қўлларига резина қўлқоп кийган ҳолда қизни зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, юз қисмига бир маротаба уриб, оғзини скотч билан беркитган. Қўшни ётоқхонада ухлаб ётган ҳомиладор 25 ёшли аёл Й.Д.нинг ҳам қўлларини скотч ёрдамида боғлаб қўйган.

Фото: ИИВ Тергов департаменти
Сўнг ушбу аёлларга тегишли жами 1320 долларлик қимматбаҳо буюмларни босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Фото: ИИВ Тергов департаменти
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Зангиота тумани, «Зангиота» ва «Ўртаовул» маҳаллаларида яшовчи 26 ёшли Қ.Т., 33 ёшли Л.Ф., 24 ёшли Х.С., 24 ёшли Д.Т. ва 23 ёшли А.А. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янгийўлда ҳомиладор аёлни боғлаб қўйиб, босқинчилик уюштирган 5 киши қўлга олинди