09:30 / 19.02.2021
1 767

Гаровга қўйилган баҳоси 10 млрд. сўмдан ортиқ бино-иншоотлар сотувда

Гаровга қўйилган баҳоси 10 млрд. сўмдан ортиқ бино-иншоотлар сотувда
Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 09.11.2020 йилдаги қарздор "Хожи Боходирхон ота" МЧЖдан ундирувчи “Асака банк ” Сирдарё филиали фойдасига 10.878.801.835 сўм кредит қарзи ундириш, ундирувни гаров мулки ҳисобланган МЧЖга тегишли иссиқхона ва ёрдамчи бино иншоотлари ва қўшимча жавобгар С.Ж.га тегишли турар жой биноларига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Янгиер шаҳар бўлими иш юритувига 30.11.2020 йилда келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан шу куннинг ўзида ижро иш юритиш қўзғатилиб, қарор нусхаси тарафларга юборилган ва қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни бажариш учун ихтиёрий муддат берилган.

Қарздор томонидан белгиланган муддатда ижро ҳужжати талаблари ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли 03.12.2020 йилда қарздор МЧЖга тегишли иссиқхона ва ёрдамчи бино иншоотлари ва қўшимча жавобгар С.Ж.га тегишли турар жой бинолари хатланган.

Ҳозирда ушбу иссиқхона ва ёрдамчи бино иншоотлари ҳамда турар жой биноси белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гаровга қўйилган баҳоси 10 млрд. сўмдан ортиқ бино-иншоотлар сотувда