23:48 / 26.02.2021
1 381

Президент 2021 йил якунига қадар 15 минг нафар ишсиз аёлни ҳунармандчиликка ўқитиш бўйича топшириқ берди

Президент 2021 йил якунига қадар 15 минг нафар ишсиз аёлни ҳунармандчиликка ўқитиш бўйича топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари йил якунига қадар 221 минг нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш зарурлигини қатъий таъкидлади, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Йиғилишда таъкидланишича, ўтган уч ой мобайнида «аёллар дафтари»га киритилган 253 минг нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёлларнинг 32 минг нафари иш билан таъминланган.

«Аёллар дафтари»га кирган ишсизлар Хоразмда – 40 минг, Қашқадарёда – 20 минг, Наманганда – 18 минг, Андижон, Бухоро, Жиззах ва Самарқандда – 17 мингдан, Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда – 15 мингдан, Тошкент вилоятида – 14 минг, Фарғонада – 11 минг, Навоийда – 9 минг, Сирдарёда – 8 минг, Тошкент шаҳрида – 3 минг нафарни ташкил этмоқда.

«Мисол учун, бугунги кунда Шаҳрихонда ‘аёллар дафтари’га киритилганлар сони 3,5 мингга яқин. Шундан 2,5 мингдан зиёди ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, 31 нафари боқувчисини йўқотган эҳтиёжмандлар, 15 нафари ногиронлиги бўлганлар, 25 нафари қарамоғида ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар, 418 нафари тиббий ҳимояга, 454 нафари ҳуқуқий ва психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлардир.

Туманда 3 мингга яқин аёл пилла етиштиради. Пилла мавсумидан кейин бошқа даромад топишнинг имконияти йўқ, чунки ер танқис. Ҳудуддаги пиллачилик кластери 800 нафар аёлни ўқитиб, уларга тўқув дастгоҳи ва ипак хом ашёсини етказиб бериш, ишлаб чиқарилган тайёр экспортбоп маҳсулотларни кафолатли сотиб олиб, ташқи бозорга йўналтириш ташаббуси билан чиққан.

Худди шу каби, Марғилон шаҳрида дафтарга кирган 2,5 минг нафар аёллар бўлиб, шундан 363 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож. Ваҳоланки, Марғилонда бир тўқувчи кунига 8-10 метргача адрас ва хон атлас, 2 метргача аъло бахмал матосини тўқимоқда. Аъло бахмал матосининг бир метри учун 25 минг, хон атлас учун 5 минг, адрас учун эса 4 минг сўмгача ҳақ тўланади. Бу – бир ойда 1,5 миллион сўмгача даромад топиш мумкин, дегани.

Ушбу фаолиятни кенгайтириш орқали Марғилон шаҳрида 500 нафар, Шаҳрихон туманида 800 нафар аёллар бандлигини таъминлаш, умуман Фарғона ва Андижон вилоятларида 4 мингтадан янги иш ўринларини яратиш имконияти мавжуд
», – деди давлат раҳбари.

Президент бир қатор вилоят ҳокимларига икки ой муддатда Марғилон, Бухоро, Шаҳрисабз, Нукус шаҳарлари ва Шаҳрихон туманида хотин-қизларни адрас, атлас, аъло бахмал, гилам тўқиш бўйича бир ойлик ўқув курсларида ҳунармандчиликка ўргатиш тизимини жорий қилиб, йил якунига қадар бу вилоятлардаги камида 15 минг нафар аёлларни ўқитиш топшириғини берди. Шунингдек, Бандлик жамғармаси орқали тўқув дастгоҳларини харид қилишга 20 миллиард сўм ажратиш кераклигини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент 2021 йил якунига қадар 15 минг нафар ишсиз аёлни ҳунармандчиликка ўқитиш бўйича топшириқ берди