
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 26.11.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “BUNYODKOR HAMKOR INVEST” МЧЖ ҳисобидан ТИФ Миллий банк Андижон вилояти бўлими фойдасига кредитдан бўлган 1 млрд. 125 млн. сўм қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш белгиланган.
Суд ҳужжатига асосан Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунига асосан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ўз мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида жамият тасарруфидаги Жалақудуқ тумани, Ойим ШФЙ, Нодирабегим кўчасида жойлашган тўйхона ва унга туташ бўлган савдо дўконлари хатланиб, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар