68 ёшида бакалавр дипломини олган Фарида ая кўпчиликка ўрнак бўлди

68 ёшида бакалавр дипломини олган Фарида ая кўпчиликка ўрнак бўлди

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи Фарида Ҳошимова 68 ёшида олий маълумотли мутахассис дипломини қўлга киритди. Кўп йиллар давомида боғча ва мактабларда ишлаган аёл таълим олиш учун ҳеч қачон кеч эмаслигини амалда исботлади.

Фарида аянинг олий таълимга кириш қарорига 2021 йилда юз берган воқеа туртки бўлган. Ўша пайтда у ишлаётган хусусий боғча раҳбарияти олий маълумотли мутахассис ишга олингани сабабли аёлга дам олишни таклиф қилган. Шундан сўнг у ўз билимини оширишга қарор қилиб, 63 ёшида ҳужжат топширган ва 142 балл билан Андижон давлат педагогика институтига талабаликка қабул қилинган.

Беш йил давомида астойдил таҳсил олган Фарида ая аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, турли танловларда ҳам ғолибликни қўлга киритган. Оила аъзоларининг кўмагида у 2026 йилда ўқишни муваффақиятли тамомлаб, бакалавр дипломига эга бўлди.

Айни пайтда Фарида ая Жалақудуқ туманидаги 12-мактабда мусиқа фанидан дарс бермоқда. Бир нечта шеърий китоблар муаллифи бўлган аёл болалар учун янги қўшиқлар ва шеърлар яратишни ҳам давом эттирмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар