12:09 / 05.03.2021
2 955

«Отабек Умаровнинг соғлиги масаласи кўпроқ сиёсий қолипга кўчирилаяпти» — Расул Кушербаев

«Отабек Умаровнинг соғлиги масаласи кўпроқ сиёсий қолипга кўчирилаяпти» — Расул Кушербаев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Ўзбекистон сўнгги йилларда эришган, кўпчилик тан оладиган натижалардан бири — ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, давлат органларининг очиқ ва жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш йўлидаги реал қадамлар бўлганини қайд этди.

Унинг айтишича, бу ўзгаришлар президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва давлат бошқаруви аппарати курсини жамоатчилик фикрини тинглаш, ўзаро мулоқот принципига йўналтиришга қаратилган қатъий позицияси билан боғлиқ. Бу курс ўзгармади ва қатъий турибди.

«Афсуски, сўз ва ахборот эркинлиги жамият тараққиёти учун қанчалик аҳамиятли бўлса, турли мақсадлардаги бошқа шахсларнинг ҳам фаол фуқаро қиёфасида ўз режасини амалга оширишда қулай воситасига айланади. Чунки ахборот орқали бутун бир жамиятни бошқариш мумкин.

Ва, афсуски, сўнгги кунларда Ўзбекистонга доир айрим тарқатилаётган ахборотлар мақсади ҳам бизда ҳавотирли саволлар пайдо қилмоқда.

Энг ёмони, бу ҳаракатлар айнан сўз эркинлигини таъминлашда сиёсий иродасида қатъий турган муҳтарам Президент ва уларнинг оила аъзолари билан билвосита боғлашга урғу берилаётгани энг камида ушбу мамлакат ва халққа дўст бўлмаган кишиларнинг уриниши эканлигини кўрсатмоқда. Мақсад — обрўсизлантириш.

Қизиғи, бу ишлар Ўзбекистонда айни сайлов йилида кучаяётгани «машина» ўз мақсади йўлида фаол ишлаётганини англатади
», — деб ёзади депутат.

Расул Кушербаев ахборот тарқатишда чегара ва макон тушунчаси йўқолиб бораётган бир вақтда ҳар қандай ахборот кетидан ишониб кетавериш жамиятни манипуляция қилинаётганини англатишини айтади.

«Биз буни яхши англаб турибмиз.

Ҳурматли Отабек Умаровнинг соғлиги масаласи ҳам, афсуски, сўнгги вақтларда кўпроқ сиёсий қолипга кўчирилаяпти? Очиғи тушунмаяпман: бир кишининг автоҳалокатга учраши ва даволаниши шунчалар ғайритабиий ходисами. Бу ҳолатга ҳар ким ҳам тушиши мумкин. Лекин бу воқеаларга ҳам ваҳимали ва сиёсий тус берилиши оддий ўқувчига тушунарсиз бўлса, биз учун аниқ мақсад йўлидаги ҳаракат бўлиб кўринаяпти...

Билмадим, лекин мен бу ўринда у кишига соғлиқ тилаган бўлардим. Ҳар қалай ҳаммамиз ҳам иссиқ жон: кимгадир фарзанд, ота, она, ака, ука жондошмиз
», дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров 13 февраль, шанба куни мотоциклни бошқараётиб, Тошкентнинг Мустақиллик шоҳ кўчасида, «Пушкин» метро бекати яқинида Epica русумли автомобиль билан тўқнашиб кетгани тафсилотлари маълум қилинганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » «Отабек Умаровнинг соғлиги масаласи кўпроқ сиёсий қолипга кўчирилаяпти» — Расул Кушербаев