00:29 / 06.03.2021
2 491

Фуқарони 5 минг доллар эвазига ДХХга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Фуқарони 5 минг доллар эвазига ДХХга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Тошкент вилоятида ўзини ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи деб таништириб, фуқарони 5000 доллар эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИББ.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 3 март куни Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро Х.Н. вилоят ИИББга ариза билан мурожаат қилади. Аризасида ўзини ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи деб таништирган шахс ўғлини ДХХ ҳарбий қисмларидан бирига ишга киритиб қўйиши учун 5000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўришни сўрайди.

Мазкур аризага асосан Тошкент вилояти ИИББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ва Ўз хавфсизлик бошқармаси вилоят бўлими ходимлари ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳрида тезкор тадбир ўтказилади.

Тадбир давомида ўзини ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи деб таништирган шахс — Э.М. катта лейтенант унвонидаги ДХХнинг хизмат кийими (формаси)да аризачидан келишилган 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ўтказилган суҳбат давомида ушбу шахс Сурхондарё вилоятида яшовчи 1998 йилда туғилган Э.М. эканлиги ва у ҳеч бир давлат органи ёки бошқа ташкилотда ишламаслиги, шунингдек, аввалроқ ДХХга қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги аниқланган.

Ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқарони 5 минг доллар эвазига ДХХга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди