08:00 / 15.03.2021
2 117

CCВ: Хавотирга ўрин йўқ, коронавирус бўйича ваҳималар асоссиз

CCВ: Хавотирга ўрин йўқ, коронавирус бўйича ваҳималар асоссиз
Сўнгги икки сутка ичида коронавирус тарқалиши кескин кўпайганига оид хабарлар тарқалди. Ўз шахсларини ошкор қилмаган манбалар шифохоналарда «жой қолмагани», айниқса Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналари «тўлиб кетгани», реанимация бўлимларида беморлар оғир аҳволда экани ҳақида аудиохабарлар йўллаган.

Расмий статистикага қаралса, чиндан ҳам суткалик аниқланишлар кўрсаткичи 30 нафар бемор атрофида бўлгани ҳолда 12-13 март кунларига келиб 80 нафарга яқинлашган, биргина Тошкент шаҳрининг ўзида бир кунда 70 нафар бемор аниқланган.

Kun.uz эпидемиологик вазият ёмонлашаётгани ҳақидаги гумонларга ойдинлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев билан боғланди.

Тўғри, қайд этиш кўрсаткичи бироз ошгани рост. Лекин умумий аҳвол ваҳимали хабарларда айтилганидек эмас. Бу хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

Лекин бир жиҳатга эътиборингизни қаратишни истардим, биз ҳали ҳам бошқа мамлакатлар қатори коронавирусдан бутунлай қутулганимиз йўқ, касаллик манбаси сақланиб қолганини унутмаслигимиз керак. Аммо сўнгги икки кунда коронавирус билан касалланиш кўрсаткичи ошганлигидан фожиа ясамаслик керак.

Бу кўрсаткичларни ошиши маълум маънода бизни хотиржам бўлиб қолганимиздан, санитария талабларига риоя қилмаётганимиздан, оддий ниқоб тақиб юришни унутаётганимиздан бўлса, иккинчидан, биласиз, куз ва баҳорда ўткир юқумли респиратор инфекциялар авж олиши билан боғлиқ.

Тарқатилаётган аудио ёзувларда Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналарида касаллар кўпайиб, бўш ўринлар қолмагани айтилган. Ҳозирда 4 минг шифо ўринга эга Зангиотадаги иккита даволаш муассасаларида минглаб бўш ўринлар мавжуд. Айни пайтда ўринларга эҳтиёж йўқлиги учун Зангиота 2-юқумли касалликлар шифохонасининг “А” блоги тўлиқ ёпилган, “В” блогининг ҳам битта бўлими бутунлай, иккинчи бўлимининг эса ярми ёпилган.

Демак, асоссиз хавотирга ўрин йўқ, ваҳималардан қўрқмаслик, аммо шу билан бирга кўп марта айтилган санитария ва гигиена қоидаларини унутмаслик керак
”, – деди Фурқат Санаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » CCВ: Хавотирга ўрин йўқ, коронавирус бўйича ваҳималар асоссиз