date
views 2 331

Тошкентдаги учта туман мактаблари 14 кунга ёпилди

Тошкентдаги учта туман мактаблари 14 кунга ёпилди
Тошкент шаҳрига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг қарорига кўра, жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги барча умумтаълим мактабларини бир марталик карантин муддатига (14 кун) онлайн ўқитишга ўтказилади.

Ушбу туманлар ҳудудида фаолият олиб бораётган нодавлат ва хусусий таълим ташкилотларига 16 мартдан бошлаб бир марталик карантин муддатига (14 кун) ўқувчиларни масофавий шаклда ўқитишга ўтказиш тавсия этилади.

Пойтахтимиздаги бошқа туманларда ўқиш баҳорги таътилга қадар карантин талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда анъанавий давом эттирилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги учта туман мактаблари 14 кунга ёпилди