
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ сохасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи томонидан 2021 йилнинг 18-20 март кунлари Навоий вилоятида оммавий қабуллар ўтказилиши белгиланган. Мазкур оммавий қабуллар қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:
1. Зарафшон шаҳридаги Мусиқа мактаби биносида 18 март куни соат 14:30да;
2. Қизилтепа туманида туман ҳокимлиги биносида 19 март куни соат 09:00да;
3. Навбаҳор тумани Қалқонота МФЙ 9-мактаб биносида 19 март куни соат 15:00да;
4. Кармана тумани Навоий давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия факультети биносида 20 март куни соат 09:00да бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар